«Толибон» ҳаракати ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келиши мумкин

«Толибон» ҳаракати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Ўзбекистонга келиши мумкин. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Euronews»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам бўлган давлат делегацияси Муттақийни Тошкентга таклиф қилган. Ташқи ишлар вазири, ўз навбатида, ушбу таклифни қабул қилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси Исломободга ташриф буюрган. Юқоридаги таклиф ҳам айни шу ташриф давомида берилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда яшаб турган афғонистонлик муҳожирлар тақдири ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, Афғонистон Ўзбекистон билан парвозларни тиклаши айтилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз