«Uzbekistan Airways» 24 декабрдан бошлаб Деҳлига авиақатновларни ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкент–Деҳли йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 миллион 282 минг 850 сўмдан, Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналишида эса 3 миллион 922 минг 586 сўмдан бошланади.

Аввалроқ Тошкентдан Украинага авиақатнов қайта тиклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, пойтахтдан Қарши ва Термиз шаҳарларига мунтазам рейслар йўлга қўйилгани хабар қилинган.