10:19 | 20.12.21 257

АҚШ Хитой сиёсати оқибатида қанча зарар кўргани маълум қилинди

Хитой йиллар давомида АҚШни иқтисодий жиҳатдан талон-торож қилгани айтилган

АҚШ иқтисодиёти Хитой сиёсати оқибатида ҳар йили тахминан 500 миллиард доллар йўқотгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Fox News» телеканали хабар берди.

Фото: «News Week»

Маълум қилинишича, АҚШ кўрган зарар ҳақида мамлакат собиқ президенти Дональд Трамп телеканалга берган интервьюсида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Хитой йиллар давомида АҚШни иқтисодий жиҳатдан талон-торож қилиб келган.

Шунингдек, собиқ давлат раҳбари коронавирус пандемияси муносабати билан Хитой «бутун дунёни вайрон қилгани»ни ва шу сабаб коронавирус юзага келгани учун дунёга товон тўлаши кераклигини айтган.

«Мен ишонаманки, бутун дунё бўйлаб, бу ерда фақат Қўшма Штатлар ҳақида гапирмаяпман, 60 триллион доллар зарар етказилди. Хитойда эса 60 триллион доллар йўқ», — деган собиқ президент.

Таъкидланишича, Трамп Хитой расмийларини коронавируснинг дунёга тарқалишида бир неча бор айблаган эди. Унинг фикрича, вирус Хитой лабораториясида ишлаб чиқилган ва кейин ундан ташқарида чиқиб кетган. 2020 йилнинг май ойида Трамп вирус Уҳандаги лабораторияда ишлаб чиқилгани ҳақида далиллар борлигини эълон қилган, шунингдек, БМТни Пекинни коронавирус тарқалиши учун жавобгарликка тортишга чақирган. Кейинроқ у АҚШ ва бошқа давлатлар Хитойдан 10 триллион доллар миқдорида товон пули талаб қилиши кераклигини айтган.

Аввалроқ Трамп Хитойни лабораторияда коронавирус далилларини йўқ қилганликда айблаганди. Шунингдек, у коронавирусга чалинганларни хавфли маҳбуслар сақланадиган қамоқхонага юборишни таклиф қилгани маълум бўлганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 873
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163