Буюк Британиянинг «International SOS» соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматларини кўрсатувчи ташкилоти 2022 йилда бориш энг хавфли давлатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «The Independent» хабар берди.

Фото: «Governance Academy»

Маълум қилинишича, энг хавфли давлатлар рўйхатидан 14 мамлакат жой олган. халқаро тиббиёт ва хавфсизлик бўйича экспертларнинг маълумотларига кўра, Ливия, Сурия ва Афғонистон энг хавфли давлатлар қаторидан жой олган.

Таъкидланишича, Мамлакатлар терроризм, исён, сиёсий сабабларга кўра тартибсизлик, уруш ва ижтимоий тартибсизликлар таҳдиди асосидаги бешта хавф тоифасидан бирига киритилган.

Яман, Мали, Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикаси, шунингдек, Мозамбик, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Украина, Покистон, Ироқ ва Мисрнинг бир қисми ҳам ўта хавфли мамлакатлар сифатида қайд этилган.

Аввалроқ олимлар Ердаги энг хавфли оммавий қирғин қачон бўлганини аниқлаганди. Шунингдек, пандемия даврида сайёҳлар учун энг хавфли давлатлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.