Буюк Британия қироличаси Елизавета II тахт вориси шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтондан вертолётларда учишни тўхтатишни сўради. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, қиролича илтимосини хавфсизлик нуқтаи назаридан асослаб берган. Елизавета II Уильямнинг оила аъзолари самолёт ҳалокатида нобуд бўлиши мумкинлигидан хавотирда эканини айтган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, қироллик оиласи аввалроқ вертолётда учишни яширинча тақиқлаган, бироқ шаҳзода Уилям оиласининг кенгайгани сабабли протокол юмшатилган. Шундан сўнг шаҳзода Уильям, Кейт Миддлтон ва уларнинг фарзандлари шаҳзодалар Жорж, Луи, малика Шарлотта Лондон ва Норфолк ўртасида саёҳат қилишни бошлаган.

Нашр маълумотларига кўра, 2021 йил давомида бор-йўғи бир ой ичида қироллик оиласининг вертолётлари билан боғлиқ иккита ҳодиса қайд этилган. Улардан бири, «Sikorsky S-76» самолётининг носозлиги, иккинчиси эса ёмон об-ҳаво туфайли режалаштирилган рейслардан бирининг бекор қилиниши билан боғлиқ бўлган.

Аввалроқ қиролича Елизавета II телефонда гаплашадиган икки асосий одам айтилганди. Шунингдек, қироличанинг энг севимли машғулоти маълум қилинганди.