Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги хонадонларнинг бирида 20 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, соат 11:33 да шаҳарнинг Ипакчи МФЙ Қирқҳовуз кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 11:39 да етиб бориб, ёнғин соат 11:41 да қуршаб олинган ва соат 11:58 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг таҳминан 70 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари, ИИБ, прокуратура, тиббиёт ва бошқа тегишли хизматлар ходимлари етиб борган.

Аввалроқ Намангандаги хонадонда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда бир-бирига туташ 3 та уй ёниб кетган.