Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро фонида Россия президенти Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга нисбатан санкцияларни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, агрессия учун масъул бўлганлар, масалан, Париждаги Елисей майдонида харид қилиш имкониятини йўқотиш орқали унинг оқибатларини бошдан ўтказиши керак.

Қайд этилишича, мудофаа вазири NАТО қўшинларини тўғридан-тўғри Украинага юбориш истиқболларини ҳам баҳолаган.

«Биз, биринчи навбатда, дипломатия ва иқтисодий санкцияларнинг барча имкониятларини ишга солишимиз керак. Бундан ташқари, барча кейинги қадамларни иттифоқчиларимиз билан яқин ҳамкорликда муҳокама қилиш лозим», — дейди вазир украиналикларнинг қўрқувини жуда яхши тушунишини қўшимча қилган ҳолда.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна 6 ойга узайтириши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласи устида ишлаётгани маълум қилинганди.