Кунлар юряпти эмас, югуряпти. Сиз билан кўз очиб юмгунча фурсатда яна бир янги ҳафтани бошлаб олдик. Келинг, бугун ҳам одатимизга кўра ўтган ҳафтани сарҳисоб қиламиз. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётимизда нима гаплар? Журналистлар қайси мавзуларни фаол ёритмоқда?

Транспорт вазирлиги аэропортларни номлаш масаласида сўровнома ўтказаётган экан. Блогер Нурбек Алимов шу ҳақда ёзмоқда.

Ҳуқуқшунос-блогер Баҳодир Аҳмедовдан савол-савоб рукни: «ИИБ ходими холис сифатида қатнашиб бер деяпти, рад этсам бўладими?»

«bakiroo» урфдан қолаётган уй телефонлари ҳақида ёзяпти. Қизиқ ҳамда керакли маълумотлар!

«Tentakminds» биз фарзандларимизда максимал даражада «нега» деган саволни шакллантиришимиз керак, демоқда. Нега?

Яна бир блогер Зафарбек Солижонов ўтган йилларни ҳозиргиси билан солиштиришни бас қилиш керак демоқда. Унинг ёзишича, «план тўлиб бўлди».

Ҳадемай янги 50 ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилишидан хабардормисиз?

«Troll.uz»да шу ҳақда ўқинг.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 3 ноябрдаги «Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда ‘Nurafshon Business City’ ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши тўғрисида»ги фармойиши бекор қилинибди. Ёдингизда бўлса, ушбу фармойиш молиявий қиймати нуқтаи назаридан ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

«Hello, бачалар. Where is хато?»

Яна бир янгилик — жамоат транспортлари ҳақи оширилиши кўзда тутилмоқда.

Журналист ЭлЬдар Асанов медиасаводхонлик ва фактчекинг ҳақида ёзяпти.

Тадбиркор Фируз Аллаев ўз Telegram каналида ўзи касалхонада гувоҳ бўлган ҳолат билан бўлишмоқда.

Яна бир янгилик:

Навбат Facebook’ка.

BBC O‘zbek журналисти Ибрат Сафо ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли ҳодисаларидан бири бўлган Қўйлиқ воқеаси ҳақида ёзмоқда.

Скрин: Facebook

Яна бир хориждаги ўзбек — сиёсатшунос Камолиддин Раббимовдан Ўзбекистон жамияти ҳақида фикрлар:

Скрин: Facebook

Бошқа бир хориждаги ўзбек блогер Темур Маликдан ҳам айрим мулоҳазалар:

Скрин: Facebook

Ўзбекистонлик фаол аёллар қаторида олд ўринларда турадиган Азиза Умарова ўз Facebook саҳифасида гувоҳлигидаги ҳолатни улашмоқда:

Скрин: Facebook

Ҳокимлар ажрашишга қарши кампания бошлашибди. Шаҳноза Соатова шу ҳақда ёзяпти:

Скрин: Facebook

Никита Макаренко ёзмоқда:

Скрин: Facebook

Блогер Нозимжон Сафаров Европа архитектурасини шакллантирган ислом меъморчилиги ҳақида ажойиб постни улашди.

Скрин: Facebook

Ўзбекистонда блокланган Twitter’да нима гаплар?

Бизда ана шунақа гаплар. Мароқли ва мазмунли ҳафта ҳамроҳингиз бўлсин. Яна дайжестлашгунча!