Коронавируснинг яна учта хавфли оқибати маълум қилинди

Москвада баъзи коронавирус беморлари эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотгани маълум бўлди. Бу ҳақда шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори Марьяна Лисенкога таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг ушбу ва бошқа оқибатлари реанимациядан ўтганларга ҳам таъсир қилган. «Бизда ҳали ҳам ҳид билиш қобилиятини тиклай олмаётган беморлар бор», — дейди шифокор баъзи эркаклар ва аёллар коронавирус сабаб бутунлай кал бўлиб қолганини қўшимча қилган ҳолда.

Қайд этилишича, мутахассис коронавирусга қарши эмлангандан сўнг ўлим ва бепуштлик ҳолатлари кузатилаётгани ҳақидаги миш-мишларга ҳам тўхталиб ўтган ва бундай гапларни тарқатган одамларни қоралаган.

«Бунинг ҳаммаси, чиндан ҳам бор, фақат бу коронавирус оқибати ҳисобланади. Бепуштлик, эшитиш қобилиятини йўқотиш ва умуман, ҳаёт сифатининг бузилиши коронавирус сабаб юзага келади, аммо эмланиш сабаб эмас», — дея хулоса қилган шифокор.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус пандемиясининг болалар учун жиддий хавфини маълум қилган. Шунингдек, олимлар коронавируснинг яна бир хавфли оқибатини аниқлаганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз