«Маҳаллий маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш харажати қоплаб берилади» — Қаҳрамон Сариев

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев маҳаллий маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш ҳаражати қоплаб берилишини айтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Қаҳрамон Сариев йил якунлари ва 2022 йилги режалар тўғрисида мурожаатномасида маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатининг 50 фоиз қисмини қоплаб беришини маълум қилган.

«Ушбу яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида тадбиркорларимиз янада ривожланишига катта туртки бўлади. Айниқса, экспортёр корхоналарга транспорт харажатининг қоплаб берилиши келгуси йилда экспорт хажмининг янада кенгайишига замин яратади.

Хусусан, 2022 йилда экспорт хажми 155 миллион долларга етказилиб, 2021 йилга нисбатан 120 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, экспортёр корхоналар сони 43 тага, экспорт географияси 5 та давлатга кўпайишига эришилади», — деди раис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилиши ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда йил охиригача ярим миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиши маълум қилинганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради