Мисрнинг Александрия шаҳрида 20 декабрь куни қор ёғди. Бу ҳақда «Ahram» портали хабар берди.

Фото: «Ahram»

Маълум қилинишича, Искандария кўчалари 20 декабрь куни қор билан қопланган. 19 декабрь куни эса Миср кучли циклон марказида бўлиб, мамлакатнинг марказий қисмида қум бўрони кузатилган, шимолида эса ёмғир ёққан.

Фото: «Ahram»
Фото: «Ahram»

Аниқлик киритилишича, айни дамда Искандариядаги қор эриб кетган. 19 декабрь куни Қоҳирада ва мамлакатнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларида тунда термометр кўрсаткичи +7 даражагача пасайган, Синай ярим оролининг марказида эса ҳаво ҳарорати -2 даражадан ошмаган.

Фото: «Ahram»
Фото: «Ahram»

Қайд этилишича, кўришнинг ёмонлашуви ва шамолнинг кучайиши транспорт воситаларининг ҳаракатланишини қийинлаштирган. Баландлиги 5 метрга етган тўлқинлар туфайли Қизил ва Ўрта денгиз портларида кемаларни қабул қилиш тўхтатилган.

Аввалроқ Қуддусда олти йил ичида биринчи марта қор ёққанди. Шунингдек, Жанубий Африка Республикасида қор ёққани хабар берилган ҳамда Бразилияда ҳарорат рекорд даражада тушиб кетгани сабабли қор ёғиши кузатилганди.