Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Филиппинда юз берган тайфун оқибатида 300 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди, 208 киши вафот этди.

Фото: «Reuters»

Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳрида қутқарув хизмати ходимлари Союз МС-20 космик капсуласида ерга қайтиб тушган россиялик космонавт Александр Мисуркин ва япониялик космик туристлар Юсаку Маэзава ва Ёзо Ҳираноларга ёрдам кўрсатмоқда.

Фото: «AFP»

Москвада ёққан қор устидан юриб кетаётган пиёдалар.

Фото: «AP»

Мьянмада ҳарбий диктатурага қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.

Фото: «AFP»

Сурия шимолидаги Идлиб шаҳрида қочқинлар болалари учун ўрнатилган мактабда хоналаридан қараб турган болалар.

Фото: «AP»

Испаниянинг Виго шаҳрида ўрнатилган Рождество арчаси остида турган она ва унинг қўлидаги бола.

Фото: «AFP»

Кобулда пул алмаштириш учун савдо марказига келаётган одамлар ва тартибни сақлаб турган «Толибон» аскари.

Фото: «AFP»

Чилининг янги сайланган президенти Габриэль Борик ўз тарафдорларига мурожаат қилмоқда.

Фото: «Getty Images»

Фаластин осмони узра очилган камалак.

Фото: «AFP»

Ҳиндистонда амритсарлик фермерлар ҳукуматнинг фермерларга қарши чиқарган қарорига қарши уюштирган намойиш пайтида ҳалок бўлган оила аъзолари учун товон пули талаб қилиб, темир йўлларни тўсиб қўйди.