Наманган шаҳрида 20 декабрь куни кучли ёғингарчилик сабаб кўчаларни сув босди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» мутахасcиси маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, 19 декабрдан 20 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчилик кузатилди. Айрим кузатув ҳудудларида 20 миллиметргача ёғин бўлган.

Шунингдек, нам ҳаво оқимлари шарққа томон силжиб, Наманган вилоятида ёғингарчилик кузатилгани айтилган. Таъкидланишича, Наманган шаҳрида 10 миллиметр оралиқда ёғиб ўтган ёмғир шаҳарнинг айрим кўчаларида сув босиш ҳолатларини келтириб чиқарди.