АҚШнинг Йел университети олимлари SARS-CоV-2 билан касалланган беморларда ўпканинг 10–20 фоизи зарарланишига иммун тизимининг ҳаддан ташқари яллиғланиш реакцияси сабаб бўлишини аниқлади. Бу ҳақда «Nature Biotechnology» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, ушбу кашфиёт туфайли мутахассислар касалликни самарали даволаш учун препарат —моноклонал антитаначалар ва стероид дексаметазондан фойдаланишни аниқлаган. Бироқ, маълум қилинишича, антитаначалар фақат коронавирус инфекциясининг дастлабки босқичларида самарали бўлади.

Таъкидланишича, ўтказилган махсус тадқиқот давомида олимлар коронавирусни сичқонларнинг бурун бўшлиғига киритган, бу эса кейинчалик оғир CОVID-19’нинг одатий белгилари юзага келишига сабаб бўлган: ўпканинг шикастланиши, вазн йўқотиши ва яллиғланишга қарши иммунитет. Инфекциянинг дастлабки босқичларида иммуносупрессант дексаметазон вирусга қарши курашда муҳим бўлган дастлабки иммунитет реакциясини пасайтирган, оқибатда сичқонлар нобуд бўлган.

Аммо касалликнинг кейинги босқичларида препарат органларнинг шикастланишига олиб келадиган яллиғланиш реакциясини бостириш орқали кемирувчиларга ёрдам берган. Таъкидланишича, ушбу кашфиёт коронавирус инфекциясининг оғир кечиши учун янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга кўмаклашади.

Аввалроқ япониялик олимлар ковидга қарши табиий дори ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, коронавирусга қарши дори воситалари нега ҳалигача ишлаб чиқилмаганига изоҳ берилганди.