«Омикрон» штамининг ўлимга сабаб бўлувчи оқибати маълум қилинди. Бу ҳақда «Lenta» хабар берди.

Фото: «NPR»

Маълум қилинишича, биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (АҚШ) тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранова «Lenta» билан суҳбатда коронавируснинг «омикрон» штами билан касаллангандан сўнг ўлимга олиб келувчи, узоқ давом этадиган метаболизм юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ёш беморлар тузалиб кетганидан кейин метаболик инқирозни нисбатан енгилроқ бошдан кечиради. Ёши катта беморлар учун эса бу жараён оғир кечади.

«Кекса одамларда мавжуд бўлган бошқа касалликларнинг кучайиши фонида узоқ вақт метаболик чарчоқ кузатилади», — дейди биолог.

Маълум қилинишича, «омикрон» штамини касалликка ҳали чалинмаган, шунингдек, хасталикка қарши эмланмаган одамлар оғирроқ ўтказади.

Аввалроқ африкалик шифокор «омикрон» штамининг аломатларини маълум қилганди. Шунингдек, италиялик олимлар «омикрон» штамининг илк суратини намойиш қилганди. Шу билан бирга «омикрон» штамининг иккита ноодатий аломати аниқланганди.