Ўзбекистонда январь–ноябрь ойларида 276,9 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида республикада жами 276,9 мингта никоҳ ҳолати қайд этилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 фоизга ошган.

Аввалроқ мамлакатда 9 ойда 206 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилганди.