Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра,

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

  • 8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
  • 7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
  • 14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;
  • 16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.

Аввалроқ Президентнинг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси элон қилинганди.