«Ўзгидромет» 21 декабрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Скриншот: «Ўзгидромет»

Унга кўра, 21 декабрда Ўзбекистон ҳудудларида кутилаётган кучли шамоллар ҳамда Туркманистон чегара ҳудудларидан чангли бўронлар кириб келиши кутилаётгани туфайли ушбу ҳодиса рўй бериши мумкин.

Аввалроқ «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилиб, унда Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келиши ва жойларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.