«Ўзгидромет» Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келиши ва жойларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 21–22 декабрда Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин.

Шу билан бирга, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ҳам шамол тезлиги кучайиб, 17–22 метр/секундгача, баъзи жойларда 25–28 метр/секундгача эсади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамол кутилмайди. 21–22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.