Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи «арча воқеаси»дан сўнг ишдан олинди

Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облақулов 20 декабрь куни Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Отабек Абдуллаевни вазифасидан озод қилди. Бу ҳақдаги хабарни шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Фото: Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси

Маълум қилинишича, бу бўйича ҳоким фармойиши мавжуд ва яқин соатларда Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, кeлишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона элeктрон тизимида ҳам бўшатиш ҳақида фармон пайдо бўлади. Ушбу фармойиш шаҳардаги арча ўрнатилиши билан боғлиқ экани маълум эмас.

Кадр: Telegram

Лекин бир неча кундан буён Янги йил байрами муносабати билан шаҳарда ўрнатилган марказий арча тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. Мазкур арчанинг шаҳардаги табиий арча дарахтлари буталари кесиб олиб безатилиши интернет фойдаланувчилари норозилигига сабаб бўлган.

Аввалроқ Самарқандда 4-синф ўқувчисини урган «замдиректор» ишдан бўшатилганди. Шунингдек, Фарғонада блогерларни ҳақорат қилган тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди
Жаҳон14:57 | 15.8.22
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди