Тошкент шаҳри Учтепа туманида 20 декабрь куни ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа соат 07:50 да туманнинг Фарҳод кўчасида  Ўрикзор–Дўмбиробод йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автобусда юзага келган. Ҳодиса жойига 2 та қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 08:00 да ўчирилган.

Бунда машинанинг мотор қисми ёниб зарарланган. Оқибатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғонада «Cobalt» билан тўқнашган «Damas» ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида «Orlando» ёниб кетгани ҳақида маълумот берилганди.