«UzAuto Motors» «Nexia», «Spark», «Cobalt», «Lacetti» машиналарини сотиш бўйича янги аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълумот берди.

Фото: «UzAuto Motors»

Қайд этилишича, 20 декабрдан 1 февралгача «Nexia», «Spark», «Cobalt», «Lacetti» машиналарини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилди.

«Барча куч-ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратамиз. Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди.

Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади», дейилади хабарда.

Аввалроқ «UzAuto Motors»нинг импорт товарлари учун божхона тўлови солиқ йиғимидан икки баравар ортиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «UzAuto Motors» автомобиль етказиб беришни 2 ойга узайтирганди.