Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғига 10 январгача бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 20 декабрдан 2022 йилнинг 10 январигача «Дўстлик метроси»–«Янги Ўзбекистон» боғи йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди.

Таъкидланишича, йўналишдаги автобус соат 08:00 дан 22:00 гача ҳаракатланади, ҳаракат жадвалидаги автобуслар сони 6 та. Шу билан бирга, ҳаракатланиш вақти 10–11 дақиқа оралиғида ташкил этилгани айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистон бош арчаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилганди.