ДХХ салкам 3,5 млн долларга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган тадбиркорни қўлга олди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходими ҳамда масъулияти чекланган жамиятнинг норасмий эгаси Қибрай туманида жойлашган мазкур МЧЖга тегишли 13,7 гектар унумдор ер майдонини харидорга 3 миллион 425 минг долларга сотишга келишган. ДХХ ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда мазкур шахслар сўралган пулдан 500 минг долларини олган вақтида ушланган.

Хизматнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳам департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйди. Мирзаоболик муқаддам икки маротаба судланган шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали 20 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 70 минг доллар талаб қилган. Аниқланишича, у олдиндан 30 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, гулистонлик 1990 йилда туғилган маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс фуқаронинг номига ажратилган 20 гектар ерни 19 минг долларга сотишни режалаштирган. Улар сўралган пулдан 15 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.

Худди шу каби Боёвут туманида ҳам 1979 йилда туғилган фермер 10 гектар ерни харидорга 14 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 10 мингини олган вақтида қўлга олинган.

Қолаверса, Наманганнинг Янгиқўрғон туманида фуқаро озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигига қарамасдан қурилиш фирмаси вакилига кўп қаватли уй-жой қуриш учун танишлари орқали 5 сотих ер олиб беришни ваъда қилган. У келишилган пулнинг 12 минг доллар ҳамда 32 миллион 250 минг сўмини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Тошкентда ҳокимликнинг мансабдор ходимини пора билан ушлагани хабар қилинганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев