ЖССТ раҳбари «омикрон» штамини кимлар юқтириб олаётганини айтди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус «омикрон» штамини кимлар юқтириб олаётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» ўз манбасига таяниб хабар берди.

Фото: «EPA»

Ташкилот раҳбарининг айтишича, ЖССТ коронавируснинг янги «омикрон» штами бошқа вариантларга қараганда тезроқ тарқалаётганини тасдиқлаган.

«Ҳозирда ‘омикрон’ ‘дельта’га қараганда тезроқ тарқалаётгани ҳақида ишончли далиллар мавжуд. Уни эмланган ёки касални бошдан ўтказганлар ҳам юқтириб олмоқда», — дейди ЖССТ раҳбари.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, 2021 йилда дунёда коронавирусдан 3,3 миллион киши вафот этган, бу 2020 йилги ОИВ, безгак ва силдан жами ўлганлар сонидан ҳам кўпдир.

Янги B.1.1.529 штами 20 ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африкада топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, SARS-CоV-2 геномидаги кўплаб янги ўзгаришлар ушбу вариантнинг юқумлилигини ва ундан тузалган ва эмланганлардаги антитаначаларга чидамлилигини кўрсатади, аммо якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта. B.1.1.529 дастлаб иммунитет танқислиги бўлган одамда, масалан, ОИВ билан касалланган одамда ривожланган деган тахмин мавжуд.

Аввалроқ ЖССТ антитаначалар коронавируснинг қайси штамига самарасиз эканини айтганди. Шунингдек, организмдаги юқори антитаначалар кўрсаткичи коронавирусга қайта чалинишдан ҳимоя қилмаслиги аниқланганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз