Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди — фото

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда «The Mirror» маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Корея Меҳнат партияси (КХДРдаги ҳукмрон партия) бош котиби ва КХДР олий етакчиси Ким Чен Ин сўнгги пайтларда анча озган.

Қайд этилишича, Шимолий Корея раҳбарининг нисбатан ёмон жисмоний ҳолати отаси, КХДР собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан мамлакат пойтахти Пхеньянда ўтказилган расмий тадбирда фотосуратчилар томонидан суратга олинган.

Фото: «EPN»
Фото: «EPN»

Таъкидланишича, мамлакат раҳбарининг ўзи ҳам мотам туфайли юзи тунд ҳолатда бўлган. Оммавий ахборот воситалари унинг чарчаган бўлиши мумкинлигини айтган. Нашрнинг қайд этишича, 2021 йил давомида КХДР етакчиси камдан-кам ҳолларда омма олдида пайдо бўлган ва бунинг оқибатида унинг касаллиги ҳақидаги миш-мишлар бутун дунё бўйлаб тарқалган.

Аввалроқ омма олдига 1 ой ичида биринчи марта чиққан Ким Чен Ин Гитлерга ўхшатилганди. Шунингдек, Японияда Ким Чен Инга қарши суд жараёни бошланганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз