Наманган шаҳрида 20 декабрь куни «Nexia-3» «Man» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган М.Б. бошқарувидаги «Nexia-3» 1984 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги «Man» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Нехиа-3» русумли автомобилда бўлган йўловчилар, 2000 йилда туғилган О.М. ва 2002 йилда туғилган М.З. тан жарохатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 12 декабрь куни 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 5 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлгани хабар қилинган.