Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • 2021 йил давомида «темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
  • 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
  • 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг сессиясида қарийб 200 га яқин уйсиз аёлларга яшаш турар жой учун ижара тўловлари тўлаб берилишини маълум қилганди.