14:07 | 21.12.21 79
Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча оила бузилгани маълум қилинди
Статистика қўмитаси бу бўйича Bugun.uz’га хабар берди
Ўзбекистонда январь–октябрь ойларида 35 минг 660 та ажрим қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакат бўйича 35 минг 660 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 456 тага ошган. Шунингдек, ноябрь ойида республика бўйича жами 3428 та ажрим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан буён энг кўп ажрим қайси ҳудудда қайд этилгани маълум қилинган. Шунингдек, 2020 йилда ажримлар сони камайгани айтилганди.