Россияда яна бир ҳарбий қурол муваффақиятли синовдан ўтказилди — видео

Россия Мудофаа вазирлиги Қримдаги ҳарбий полигонлардан бирида «Орион» дронини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «The Moscow Times»

Маълум қилинишича, Россиянинг энг янги учувчисиз самолёти биринчи марта бошқа дронга қарши учирилган, натижада «Орион» бошқа дронни муваффақиятли уриб тушириб, ердаги нишонларга бир неча бор зарба берган.

«Ҳозирда мутахассислар ‘Кронштадтʼ компаниялар гуруҳи томонидан махсус буюртма асосида ишлаб чиқилган, узоққа уча оладиган ҳаво разведка комплексини синовдан ўтказмоқда», дейилади хабарда қурол Россия қуролли кучларининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши қўшимча қилинган ҳолда.

«Орион» Россиянинг «Кронштадт» компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Дроннинг максимал учиш оғирлиги 1 тоннани ташкил этади, 200 килограмгача юкка бардош бера олади. 7,5 километр баландликка кўтарилган ҳолда 200 киломертгача тезликка эриша олади.

Аввалроқ АҚШ Федерал тергов бюросининг номаълум учар жисмларга оид маълумотлари очиқланганди. Шунингдек, NATO Россияга иккита махфий сигнал юборгани айтилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз