Тошкент вилояти Қибрай туманидаи 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро З.Ж. Қибрай туманида жойлашган «Оқ-қовоқ» темир йўл бекати 21-километрда вагон устига чиққани оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.

Шу муносабат билан 20 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги 2-сон Тошкент академик лицейида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга таклиф этилганлар томонидан ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қўлоқчинлардан фойдаланмаслик, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти Навбаҳор туманида 1 август куни симёғочни юқори кучланишли фазага уламоқчи бўлган йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.