
Жаҳон22:22 | 10.8.22
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди«UzAuto Motors» орқа ойна иситиш тизимини текшириш мақсадида «Nexia», «Cobalt», «Lacetti» машиналарини қайтариб олишини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, сифат талабларидан келиб чиқиб, 5–17 декабрда ишлаб чиқарилган «Nexia», «Cobalt», «Lacetti» автомобилларини чақириб олиш дастури эълон қилинган. Бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.
Барча ишлар компания ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Автомобилларни чақириб олиш дастурига тўғри келган барча машина эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.