Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 21 декабрь куни кучли шамол, чанг бўрони кузатилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

Кадр: Telegram / @yhxbb_uz

Қайд этилишича, вилоятнинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, чанг кўтарилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан бош бошқарма ҳайдовчилардан қатор қоидаларга амал қилишни сўраган.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ЙҲХББ Самарқанд ва Қашқадарёда кузатилган кучли шамол, чанг бўрони бўйича мурожаат қилганди.