АОКА томонидан Хоразм вилоятига ташкил этилган пресс-тур давомида бир гуруҳ журналистлар Урганч туманидаги туркман миллатига мансуб аҳоли яшаган ҳудуддаги энг катта ҳовли-жой — «Улли ҳовли» мажмуасида бўлди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир. Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Ушбу тарихий маскан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017–2018 йилларда қайта таъмирланиб, асл ҳолига келтирилган. Йигирма ўринли меҳмонхона қурилиб, туркман ўтовлари ўрнатилган. Таъмирланишдан сўнг мажмуа ховлисида 2 та тандир ўрнатилиб, ташриф буюрган меҳмонлар учун маҳорат дарслари ташкил қилишга имкон яратилган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, мажмуада туркман миллий таомлари тайёрланадиган 40 ўринли ресторан ташкил қилинган. Ҳунармандлар хоналарида туркман миллий мажмуасига 5 та ўтов уйи, қадимий ўйма устун ва тошлар, 4 та қадимий от араваси, 50 хилдан ортиқ қадимий сопол хумлар, 100 хилдан ортиқ кулолчилик маҳсулотлари, эски хуржин, от эгари, қадимий туркман гиламлари, қадимий саватлар, мис хумча ва қумғонлар ва бошқа унсурлардан экспозиция яратилган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Мажмуанинг 2 та хонасида ҳамда қадимий туркман миллий урф-одатлари акс этган фото ва суратлар галереяси, кутубхона ташкил қилинган. Бундан ташқари мажмуанинг йўлаклари хумлар, деворлари қадимий туркман гиламлари ва осори атиқалар билан безатилган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 25 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар Хоразмга ташрифи давомида «Улли ҳовли»га ҳам келиб, Дўстлик уйининг очилишида иштирок этган ва қаъла билан танишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмга 2021 йилда қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонга келган сайёҳлар ўртача қанча пул сарфлаши айтилганди.