Дунёнинг 2021 йилда энг кўп пул йўқотган миллиардерлари эълон қилинди

Хитойлик миллиардерлар 2021 йил якунига кўра энг кўп пул йўқотган бадавлат одамлар рўйхатида етакчи бўлди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «CIA»

Маълум қилинишича, пул йўқотган бойлар рўйхатида «Pinduoduo» электрон тижорат платформаси асосчиси Колин Чжэн Хуанг етакчи ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги йил давомида 40,2 миллиард долларга камайган.

Иккинчи ўринда бир йилда 21,4 миллиард доллар йўқотган «Alibaba» асосчиси Жэк Ма қайд этилган. Йўқотишлар рейтингидаги кучли учликка «Evergrande» қурилиш компанияси раҳбари Хуэй Ка Яньй якун ясаган. Унинг бойлиги йил давомида 18 миллиард долларга камайган. Қайд этилишича, 2021 йил бошидан буён «Forbes» миллиардерлари 1,6 триллион долларга бойиган.

Жумладан, хитойлик миллиардерлар 2020 йилга нисбатан 4 фоизга бойиб кетган. «Хитой ҳукумати томонидан турли соҳаларда тартибга солишнинг кучайиши акцияларнинг сотилишига олиб келди. Бу Хитой компанияларини катта миқдорда девальвация қилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ дунёнинг энг бадавлат инсонлари бир ҳафта ичида 444 миллиард доллар йўқотгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, дунё миллиардерлари бир кунда қанча пул йўқотгани маълум бўлганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз