Қашқадарё вилояти Яккабоғи туманида бодом гуллади. Бу ҳақда «Яккабоғ 24» Telegram канали хабар берди.

Фото: «Яккабоғ 24»

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Маълум бўлишича, сўнгги 2-3 кунда республиканинг катта қисмида апрель ойининг ўрталарига хос илиқ, баҳорий ҳаво кузатилмоқда.

Жануб вилоятларда ҳарорат максимумлари 20 даражага кўтарилди. Бу эса юқоридаги каби эртапишар бодом дарахтида гуллаш ҳолатларини келтириб чиқарган кўринади.

«Бу, табиийки оммавий гуллаш эмас, аммо бунақа иссиқ кунлар яна икки уч кун давомий кузатилса, жануб ва воҳа ҳудудларида боодом дарахтларида гуллаш ҳодисалари кузатилиши ҳам бор гап. Бу келаси йил ҳосили учун ёмон», — деб ёзади мутахассис.