«Омикрон» штамини оддий шамоллашдан қандай фарқлаш мумкинлиги маълум бўлди

Буюк британиялик вирусолог Лоуренс Янг «омикрон» штамини оддий шамоллашдан қандай фарқлаш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мутахассиснинг таъкидлашича, «омикрон» ва шамоллаш аломатлари ўхшаш, аммо коронавирус штами билан касалланган одамда бош оғриғи ва чарчоқ тезроқ пайдо бўлади.

«Улар бир-бирига ўхшаб кетади. Аммо шамоллашда аломатлар аста-секинлик билан намоён бўлади. ‘Омикрон’ билан касалланган беморларда эса тезда бош оғриғи ва чарчоқ сезиларли», — дейди Янг. Унинг сўзларига кўра, шамоллаш организмда узоқроқ, бир неча кун давомида ривожланади.

Маълумот ўрнида, россиялик аллерголог ҳамда иммунолог Владимир Болибок коронавируснинг «омикрон» штамининг кутилмаганда пайдо бўладиган аломатини маълум қилганди.

Шифокорнинг таъкидлашича, коронавируснинг барча вариантлари учун 70 дан ортиқ аломатлар тавсифланган, аммо шунга қарамай, ҳар бир штамм бир аломати билан бошқаларидан ажралиб туради. «‘Омикрон’нинг энг характерли аломати эса бош оғриғи ва кутилмаганда пайдо бўладиган заифлик, кучни йўқотиш ҳисобланади», — дейди мутахассис.

Унинг айтишича, аломатлар турли штаммларда такрорланади, бироқ баъзи аломатлар айрим штамларда аниқроқ намоён бўлади. «Хусусан, коронавируснинг асл кўринишида ҳиднинг йўқолиши асосий аломат бўлса, ‘дельта’да бу камроқ, ‘омикрон’да эса жуда кам учрайди», — дейди Болибок.

Эслатиб ўтамиз, Африкада коронавируснинг энг хавфли штами аниқлангани ҳақида хабар берилганди. ЖССТ мазкур штамм сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказиб, у дунёга таҳдид солишини ва вируснинг келиб чиқиш версиясини эълон қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз