Америкалик олимлар «омикрон» штамининг яширин даври неча кун давом этишини аниқлади. Бу ҳақда «NBC News» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Маълум қилинишича, коронавируснинг «омикрон» штами аломатлари SARS-CоV-2’нинг олдинги штаммлари аломатларидан эртароқ пайдо бўлиши мумкин.

Унга кўра, «омикрон»нинг инкубация (яширин) даври одатда, уч, максимал 1 ҳафтадан иборат. «Шунинг учун ҳам касаллик тезроқ тарқалади. Инкубация даврининг камлиги, штаммга тезроқ тарқалиш учун замин яратади», — дейди анестезиолог ва Жонс Ҳопкинс университети тиббиёт факультетининг реанимация бўлими шифокори Анита Гупта.

Унинг аниқлик киритишича, CОVID-19 синдромининг ривожланиш тезлигига кўплаб омиллар, жумладан, ёш, сурункали касалликларнинг мавжудлиги ва эмлашлар таъсир қилади.

Янги SARS-CоV-2 штами — «омикрон» биринчи марта ноябрь ойининг охирида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган. Унда патоген ҳужайраларни юқтириш учун зарур бўлган С-оқсилидаги ўнлаб мутациялар мавжуд. Тахминларга кўра, бу вариант дастлаб иммунитет танқислиги бўлган одамнинг танасида ривожланган.