«Ўзгидромет» ахборот хизмати республика ҳудудида 22 декабрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 14–16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 17–22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 17–22 метр/секундгача кучаяди, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 17–22 метр/секундгача кучаяди, Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.