Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил 28 декабрь кунидан бошлаб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун 2021 йил 28 декабрдан 2022 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди. Шунингдек, дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланиши маълум қилинган.

Аввалроқ Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилгани бўйича маълумот берилганди.