Путин минтақалар раҳбарларини президент деб аташни тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин «Россия минтақаларида давлат ҳокимиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида хабар берилди.

Фото: РИА Новости»

Янги қонунга кўра, минтақалар раҳбарларининг лавозимига президент сўзини ишлатиш тақиқланган (ҳозир бу фақат Татаристондагина амалда). Шунингдек, минтақа раҳбарларига ўз лавозимига кетма-кет, чекланмаган муддатга номзод бўлишга рухсат берилган.

«Янги қонунга кўра, Россия президенти ҳар қандай сабабга асосланиб, ишончни йўқотгани учун минтақалар раҳбарларини ишдан бўшатиши мумкин бўлади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, янги қонун билан айрим вилоят раҳбарлари, масалан, Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов, Москва мэри Сергей Собянин ва Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв учинчи марта ўз номзодини қўйиши мумкин бўлади.

Келтирилишича, давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонун Давлат Думасининг Қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раҳбари Павел Крашенинников ва Федерация кенгашининг Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас томонидан тайёрланган.

Аввалроқ АҚШ Разведка бошқармаси бошлиғи Путинни кузатишдаги қийин пайтни маълум қилганди. Шунингдек, Украина дипломати Путин Зеленскийни қандай камситганини айтганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма