Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашининг 22 декабрь кунги навбатдан ташқари сессиясида Самандар Остонов туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Булунғур тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда депутатлар томонидан Самандар Остонов номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. Мазкур тайинловга қадар Самандар Oстoнов Мустафоқулович Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Бош прокуратура ахборот хизмати ушбу тайинловдан сўнг Остоновга табрик йўллаган. «Бош прокуратура жамоаси Самандар Мустафоқуловични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ромитан тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров вилоят раҳбари қарори билан вазифасидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди. Унинг ўрнига Бухоронинг собиқ ҳокими, марҳум Ўктам Барноевнинг укаси Умид Барноев тайинланган.