Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, уни Президентга йўллашини сўради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, давлат раҳбари ўқувчилар билан мулоқот қилган ва болаларга ўзбек тилида иншо ёзиш, унда келажакда ким бўлишини келтириб ўтиш, шунингдек, олийгоҳга кириши, бу бўйича Президентга ваъда берганини қайд этишини таклиф этган.

«Мен улар билан иншо орқали чуқурроқ танишардим. Мен ҳам иншоларингиз орқали ўз ниятларимни ёзиб бораман. Ана шунда биз бир-биримиз билан дўст бўлиб, вояга етгунингизгача сизларга алоҳида эътибор бераман, деб ваъда бераман», — деган Президент.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги меҳнат таълимига ихтисослаштирилган мактабга боргани ҳақида хабар берилганди.