Тожикистон президенти Ўзбекистон билан мудофаа бўйича келишувни парламентга тақдим этди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан мудофаа бўйича келишувларни тасдиқлаш учун парламентга тақдим этди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжатлар Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь куни Душанбега қилган ташрифи давомида имзоланган.

Қайд этилишича, Тожикистон президенти томонидан парламентга тақдим этилган ҳужжатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик, фавқулодда вазиятлар ва кутилмаган ҳолатларда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан икки томонлама фойдаланиш, шунингдек, ҳарбий разведка маълумотларининг ўзаро алмашинувини ўз ичига олган.

Аввалроқ Сирдарё ва Жиззах вилоятларида давлат чегараси белгиланиши ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон барча баҳсли чегара ҳудудлар бўйича келишиб олгани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз