Тошкент автобус бекатларида Wi-Fi’га уланиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида ягона дизайн асосида автобус оралиқ бекатлари қайта ташкил этилади.

Фото: «Bugun.uz»

Намунавий автобус оралиқ бекатларининг жорий этилиши натижасида йўловчиларга қуйидаги қулайликлар яратилади:

  • автобус оралиқ бекатлари ҳудудида имконияти чекланган йўловчилар тўсиқсиз ҳаракатланиши;
  • аҳоли учун интернет тармоғидан (Wi-Fi) фойдаланиш;
  • бекатларда электрон табло ўрнатиш орқали автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кузатиб бориш имконияти;
  • замонавий дизайндаги ва қулай бўлган ўриндиқлардан фойдаланиш;
  • мобил қурилмаларни қувватлаш учун манбалардан фойдаланиш;
  • бекатнинг автомобиль йўли қатнови қисми билан чегарасида «тактил» плиталар ўрнатиш йўли билан имконияти чекланган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш.

Қайд этилишича, бундай автобус оралиқ бекатларида савдо-маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини бекат ҳудудида жойлаштириш кўзда тутилмаган, бунда бекатнинг фақат пештоқи ва ён деворларида реклама учун экранларни жойлаштириш мумкин. Бунда автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга 10 йил муддатга ижарага берилади ва тадбиркорга бекатларни доимо соз ва озода ҳолда сақлаш мажбурияти юкланади.

Қайд этилишича,«Ақлли бекат»ларда (SmartBus Stop) йўловчилар учун йўналишдаги транспорт воситалари (йўналиш рақамлари), уларнинг қатнаш оралиқ графиклари, маршрутдаги автобус қанча пайтда шу бекатга етиб келиши, об-ҳаво маълумотлари ва транспорт ҳаракати билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни онлайн тарзда етказиб туриш ҳамда бекатларда бепул Wi-Fi тармоқларига уланиш, бекатга ўрнатилган IoT қурилмалари, жумладан, кузатув камералари орқали марказий диспетчерлик пунктига бекатдаги йўловчилар сони ҳақида маълумотларни етказиш, бу билан ўз навбатида маршрутдаги автобуслар сонини кўпайтириш/камайтириш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш имкониятини яратади.

Келтирилишича, Тошкент шаҳрида 2025 йилгача босқичма-босқич намунавий дизайн асосида 1160 та оралиқ бекат қуриб, фойдаланишга топширилиши учун 26 миллиард 680 миллион сўм сарфланади. Маблағлар шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ажратилади.

Аввалроқ Фарғонада «Ақлли бекат» лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун пора олган мансабдор ушланганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрига «яшил» автобуслар сотиб олиниши хабар қилинганди.

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Янгиликлар20:13 | 2.2.23
Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Муҳим хабарлар

Украинада амалдор ва бизнесменлар уйида тинтувлар ўтказилмоқда

20:13 · 02.02.2023

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023