Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шаҳар йўловчилар транспорти ҳаракат таркибини 2022–2025 йилларда янги замонавий «яшил» автобусларни харид қилиш йўли билан янгиланади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, транспорт тизимини тизимли янгилаш босқичма-босқич амалга оширилади.
Бунда, 2022 йил — 590 дона автобус:

  • 90 дона катта сиғимли (12 метрлик) MAN CNG;
  • 200 дона ўрта сиғимли (8,5 — 9 метрлик) САЗ ЛЕ60;
  • 300 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус.

2023 йил — 253 дона автобус:

  • 53 дона катта сиғимли (18 метрлик) электробус;
  • 100 дона катта сиғимли (12 метрлик) МАN CNG;
  • 100 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус.

2024 йил – 100 дона электробуслар:

  • 100 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус.

2025 йил – 100 дона электробус:

  • 100 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус.
    сотиб олинади.

Қайд этилишича, янги транспорт воситаларини сотиб олиш учун 3 триллион 96 миллиард 805 миллион сўм маблағ талаб этилади.

Улар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида хусусий инвесторлар томонидан қопланиши айтилган.

Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилиши айтилганди. Шунингдек, Пойтахтда йўлкира ҳақи 3000 сўм бўладиган экспресс автобус қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.