Тошкент шаҳри Сергели туманида 22 декабрь куни «КамАЗ» «Lacetti» билан тўқнашди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тахминан соат 12:00 да туманнинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 2000 йилда туғилган А.А. «КамАЗ» русумли юк автомобилини прицепли транспорт воситасини бошқаришга рухсат берувчи тегиши ҳужжатсиз бошқариб борган. У йўлда бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 41 ёшли Ф.М. бошқарувидаги «Lacetti» автомобили билан тўқнашган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Тўқнашувдан сўнг А.А. ўз ҳаракат йўлагига қайтган ва ариқдан ўтиб, йўл четида тўхтаган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тиббий ёрдам учун мурожаат қилмаган. Мазкур факт бўйича текширув олиб борилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда қум бўрони сабаб 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиши оқибатида 2 автомобилга шикаст етган.