Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг ўғли, бош вазирнинг иқтисодиёт, банк ва халқаро молия ташкилотлари масалалари бўйича ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов ишлаб чиқариш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича режани ортиғи билан бажариш, харажатларни тежаш борасида эришилаётган муваффақиятлар ҳақида гапирган.

Қайд этилишича, давлат раҳбари маъруза якунида вазирликлар ва тармоқ идоралари ўртасида тўланмаган қарзлар мавжудлигини таъкидлаб, йил охиригача бу масалани ҳал этишни таъминлашни ўғлига топширган.

Сердар Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, ҳар бир раҳбар назорат қилинадиган соҳанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиши, Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги зудлик билан саноат ва муассасаларнинг молиявий ҳолатини текширишга киришиши керак.

«Бошқа ташкилот ва корхоналарнинг кредит ва қарзларини ўз вақтида тўлаш зарур. Солиқларни, шу жумладан, маҳаллий солиқларни тўлиқ йиғиш доимий эътибор марказида бўлиши керак», — деган бунга қўшимча равишда президент.

Шундан сўнг Сердар Бердимуҳамедов вазирликлар, тармоқ идоралари ва ҳокимликларнинг молиявий-хўжалик ҳолатини яхшилаш, шунингдек, давлат бюджети даромадларини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини тақдим этган.

Аввалроқ Туркманистон президенти ўғлига ўз отини совға қилганди. Шунингдек, ўғлини 2 та янги лавозимга тайинлаганди.