Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТ ТД) Тожикистон ҳукумати ва Россиянинг молиявий кўмагида ёшлар учун 2 миллион долларлик «Тожикистонда касбий кўникмани ривожлантириш ва инновацияларни рағбатлантириш орқали ёшларнинг имкониятини кенгайтириш» лойиҳасини ишга туширади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа тожикистонлик фаол, ўсишдан, касбий маҳоратини оширишдан манфаатдор ёшларни қамраб олиши керак.

«Биз 2022 йилнинг 1 январида янги ташаббус бошланганини эълон қиламиз, уни амалга ошириш учун Россия 2 миллион доллар ажратмоқда. БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда меҳнат бозорининг замонавий талабига йўналтирилган 350 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган», — дейди Россиянинг Тожикистондаги элчиси.

Хабарда айтилишича, Тожикистон ҳудудида ёшларга катта эътибор қаратилади. БМТ Тараққиёт дастури вакили Фируз Саидхўжаев лойиҳани тақдим этар экан, уни амалга ошириш босқичлари, олис қишлоқ жойларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳудудий қамраб олиш, қатор таълим муассасаларини жиҳозлаш, ўқув курсларини ташкил этиш ҳақида айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа тўрт йилга мўлжалланган ва 2025 йилда якунланади.

Аввалроқ АҚШ Украинага 150 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратганди. Шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳди Рамазон муносабати билан аҳоли қарзини тўлашга қарор қилганди.