NATO’нинг тезкор ҳаракат кучлари юқори тайёрлик ҳолатига ўтказилди

NATO Россия қўшинлари Украина чегараси яқинига жойлаштирилаётгани фонида ўзининг 40 минг кишидан иборат тезкор ҳаракат кучларини юқори тайёргарлик ҳолатига ўтказди. Бу ҳақда ташкилотнинг юқори мартабали дипломатига таяниб, «Die Welt» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Манбанинг сўзларига кўра, юқори шайликдаги Бирлашган ишчи гуруҳи инқироз минтақасига аввалгидек етти кун ўрнига беш кун ичида жойлашишга тайёр бўлиши керак. Шунингдек, махсус кучлар ва логистика бўлинмаси ҳам юқори тайёргарлик ҳолатига ўтказилган.

Қайд этилишича, NATO нафақат Россия ва Украина чегарасидаги вазият туфайли, балки Польша, Руминия, Латвия, Литва ва Эстониянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида ҳам жанговар тайёргарликни оширган.

«NATO иттифоқчилари Россиянинг ҳаракатлари шаффоф бўлиши, кескинликни камайтириши кераклигини таъкидламоқда. Ҳар қандай тажовуз муқаррар оқибатларга олиб келишини ҳам очиқ айтдик. ташкилотнинг Россияга нисбатан сиёсати изчиллигича қолмоқда: мудофаа ва мулоқот», — дейди ташкилот вакили.

Аввалроқ NATO Россия билан мулоқотга киришиш шартларини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ NATO’нинг Осиё версиясини ёки Хитойга қарши коалиция тузишни режалаштирмаётгани айтилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма